Хитойда таэквондо WT бўйича Париж Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили иштирок этиб, 2 та йўлланмани қўлга киритди. Olamsport.com сайтида ёзилишича ҳозиргача Ўзбекистон ҳисобида 23 та лицензия мавжуд эди.
Шу тариқа, 15 март якунига кўра лицензияларимиз сони 25 тага етди.
Париж Олимпиадасига йўлланма қўлга киритиб улгурган спортчиларимиз рўйхати:
Таэквондо:
Улуғбек Рашитов (-68 кг)
Светлана Осипова (+67 кг)
Жасурбек Жайсунов (-80 кг)
Озода Собиржонова (-67 кг).
Бокс:
Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг)
Абдумалик Халоков (-57 кг)
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг)
Тўрабек Хабибуллаев (-80 кг)
Лазизбек Мулложонов (-92 кг)
Баҳодир Жалолов (+92 кг)
Сабина Бобоқулова (-50 кг)
Нигина Ўктамова (-54 кг).
Велоспорт:
(Велошоссе йўналишида)
Аёллар терма жамоаси - 3 та йўлланма
Эркаклар терма жамоаси - 1 та йўлланма.
Бадиий гимнастика:
Тахмина Икромова (Индивидуал йўналишда).
Замонавий бешкураш:
Алисе Фаҳрутдинова.
Спорт курашлари:
Эркин кураш:
Жавраил Шапиев (-86 кг).
Юнон-рум кураши:
Исломжон Баҳромов (-60 кг)
Арам Варданьян (-77 кг).
Камондан отиш:
Зиёдахон Абдусатторова.
Енгил атлетика:
Шоҳруҳ Давлатов (марафон).
Сувга сакраш:
Игорь Мялин (10 метр).