Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида Осиё аравачада регби федерацияси президенти Родни Холт билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси ўринбосарлари – Отабек Эргашев ҳамда Жамшидбек Ҳасанов, шунингдек Ўзбекистон Регби федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Жалилов иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар юртимизда аравачада регби спорт турини ривожлантириш ва бу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилишди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Осиё аравачада регби федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.