Search

Оғир атлетика. Париж-2024 лицензиялари ўйналадиган турнирлар эълон қилинди

  • Share this:
post-title

Халқаро оғир атлетика федерацияси ҳам Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ажратилган квоталар ва уларнинг тақсимланиш тизимини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Қуйида мазкур дастурга оид эътиборли маълумот ва рақамларни келтириб ўтамиз:

Ушбу спорт учун умумий ажратилган квота: 120 (60+60) 

Эркаклар вазн тоифалари: -61 кг, -73 кг, -89 кг, -102 кг ва +102 кг

Аёллар вазн тоифалари: -49 кг, -59 кг, -71 кг, -81 кг ва +81 кг

Ажратилган 60 квота ҳар бир вазн тоифаларида тенг тақсимланади

Ҳар бир мамлакатдан максимум 6 нафар (3+3) спортчи Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин. Бордию қайсидир жамоа 4 ёки ундан ортиқ йўлланмага эга бўлса, мажбурий равишда 3 спортчисини танлайди. 

Ўринлар рейтинг очко тақдим қилувчи мусобақалардаги натижаларга қараб шакллантирилади. Париж-2024 йўлланмасига эга бўлиш учун спортчилар камида 5 та ана шундай рейтинг турнирида иштирок этишлари шарт. Улардан қуйидаги 2 таси мажбурий: 

2023 йилги жаҳон чемпионати (2-17 сентябрь, Саудия Арабистони);

2024 йилги Жаҳон кубоги (2-11 апрель, Таиланд) 

Шунингдек, қуйидаги мусобақалардан камида 3 тасида иштирок этган бўлишлари талаб этилади. 

2022 йилги жаҳон чемпионати (5-16 декабрь, Колумбия);

2023 йилги Осиё чемпионати (3-13 май, Жанубий Корея);

2023 йилги I Гран-при (2-12 июнь, Куба);

2023 йилги II Гран-при (декабрь, Қатар);

2024 йилги Осиё чемпионати (5-15 февраль, Ўзбекистон) 

Лицензион мусобақалардан бирига Тошкент мезбонлик қилиши чемпионатнинг нуфузини янада кўтариб беради. Бироқ қитъамиз терма жамоаларига 2023 йилги жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг орасидаги жуда қисқа фурсат ҳалақит бериши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 2-17 сентябрь куни қитъамиз атлетлари Саудияда дунё биринчилигида иштирок этишса, 27 сентябрь – 4 октябрь саналарида уларни Осиё ўйинлари доирасидаги баҳслар кутиб турибди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!