Кеча, 51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов бутанлик Тензин Дрюнгелга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дўстматов чорак финалга йўл олди.
Шунингдек, 5 ноябрь кунги баҳсларда -52 кг вазнли Феруза Казакова мўғулистонлик рақибасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
-54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова Осиё чемпионатидаги илк жангини таиландлик Житпонг Жутамасга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
-57 кг вазн тоифасидаги Ситора Турдибекова чорак финал жангини ҳиндистонлик Притига қарши ўтказди ва мағлубиятга учради.
-70 кг вазн тоифасида Мавлуда Мавлонова чорак финалда таиландлик Маникон Баисонга қарши жанг ўтказди ва афсуски 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди