Сербиялик теннисчи финалда норвегиялик Каспер Руудни уч сетда мағлуб этди. Новак умумий ҳисобда 23-бор «Катта дубулға» мусобақаларида ғолиб чиқиб, Рафаэл Надални (22) ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди. Ушбу ғалаба орқали у 2 миллион 300 минг евро ҳамда 2000 рейтинг очкоси ишлаб олди. Шунингдек, 36 ёшли теннисчи рейтингда 1-ўринга қайтди.
«Ролан Гаррос», «Катта дубулға» турнири
Париж, Франция
Соврин жамғармаси – 49 600 000 евро
Финал
Новак Жокович (Сербия) – Каспер Рууд (Норвегия) 7:6 | 6:3 | 7:5