29 май - 9 июнь кунлари ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
Кеча мусобақа доирасида сўнгги - 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Нодирбек ўша машҳур Магнус Карлсенга қарши ўйин ўтказди.
Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Шундан сўнг армагедонда ғолиб аниқланди ва унда Нодирбек Абдусатторов ғалабага эришди.
Умумий 9 та тур якунига кўра, Нодирбек Абдусатторов 9 очко жамғарган ҳолда, мусобақани 9-ўринда якунлади. Ғолиблик АҚШ вакили Хикару Накамурага насиб этди (16,5 очко), иккинчи ўринни эса бошқа бир америкалик Фабиано Каруана эгаллади. Кучли учликка эса ҳиндистонлик Гукеш якун ясади.