Озарбайжонлик машҳур гроссмейстер, 27 ёшида вақрт қилган Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган ушбу мусобақада дунёнинг энг номдор 10 гроссмейстерлар қатнашишмоқда. Хусусан, уларнинг сафида рапид бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин кураш олиб бормоқда.
Fairmont Baku меҳмонхонасида ўтаётган мусобақанинг 2-кунги баҳслари ўз якунига етди. Бугун ҳамюртимиз кун давомида учта ўйин ўтказди ва уларнинг 1 тасида ғалаба, 2 тасида дуранг қайд этди.
4-тур. Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) - Нодирбек Абдусатторов - 0,5 : 0,5
5-тур. Нодирбек Абдусатторов - Ванг Хао (Хитой) - 0,5 : 0,5
6-тур. Сэм Шенкленд (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов 0:1
6-турдан сўнг Абдусатторов ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди. Шахматчимиз ҳамон мусобақани пешқадам сифатида бошқариб бормоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси Рауф Мамедовда 9 очко бор. Хитойлик Ванг Хао эса 8 очко билан кучли учликка якун ясаган.