Кечанинг марказий жанги енгил вазн тоифасида арманистонлик Арман Царукян ҳамда АҚШ вакили Бэнил Дариуш ўртасида кечди.
5 раунд этиб белгиланган мазкур жанг илк раунддаёқ якунланди ва унда Царукян Дариушни нокаут орқали мағлубиятга учратди.
Бу жанг орқали Царукян фаолиятидаги 21-ғалабасини қўлга киритган бўлса, Дариуш ўзининг олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.