Унда супер яримўрта вазн тоифасида ҳаракат қилиб келган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов (9-0-1) ўзи учун янги — ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилди. Унга америкалик Рафаэль Игбокве (16-4) рақиблиқ қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (100-90, 99-91, 99-91) ҳамюртимиз ғалаба қозонди.
Бу Исроил Мадримов учун проф-фаолиятидаги тўққизинчи ғалаба бўлди. Игбоквэ эса икки йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтди ва яна мағлубиятга учради.
Оқшомнинг co main event'ида яна бир ҳамюртимиз — Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жангида рингга кўтарилади.