Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Франсияга йўл олишди. Ҳамюртларимиз 15-20 август кунлари Париж шаҳрида ташкил этиладиган жаҳон кубоги босқичида иштирок этишади.
Беллашувларда Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Юртдошларимиз Жаҳон кубоги давомида яккалик ва микст дастурларида медаллар учун кураш олиб боришади.
Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун синов турнири вазифасини ўтаб беради. Беллашувлар XVII асрга оид “Ногиронлар уйи” саройида ташкил этилади. Айнан ушбу манзил келаси йил Олимпия ўйинларининг камондан отиш баҳсларига мезбонлик қилади.
Манба: МОҚ