Машғулотлар Итен шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Яхши маълумки, кениялик югурувчилар узоқ масофаларга ўтказиладиган пойгаларда дунёдаги энг кучлилардан саналишади. Ушбу шаҳардан ўнлаб жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиққан. Шаҳар денгиз сатҳидан 2350-2400 метр баландликда жойлашган бўлиб, спортчилар учун керакли шароитлар мавжуд.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Давлатов бир ўзи ушбу шаҳардаги йиғинда қатнашган ва бу Тошкент V Халқаро марафони ҳамда бошқа турнирларда ўз самарасини кўрсатган эди. Жорий йиғин 18 августга қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, атлетларимиз учун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик йўлидаги муҳим босқич вазифасини ўтаб беради.