Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб борадиган бўлди.
Ортда қолган саралашнинг навбатдаги кунида Дилдора Арипова эркин машқ дастурида 12.866 балл билан кучли саккизликдан жой олиб, шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Ушбу йўналишдаги финал эртага бўлиб ўтади. Бугун эса Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқида совринли ўринлар учун рақобатлашади.