Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Жастин Гэтжи(25-4) нима учун ушбу вазнда ташкилот чемпиони Ислом Махачев(25-1) билан жанг қилишга лойиқлигини тушунтирди.
“Мен биламан, одамлар Махачев билан курашда янги рақибни кўришни хоҳлашади. Гарчи мен чемпионлик учун курашда икки марта ютқазган бўлсам ҳам, қилишим керак бўлган нарсани қилганман. Мен олтинчи ёки еттинчи ўриндаги рақибни мағлуб этдим ва кейин иккинчи рақамли жангчини нокаут қилдим", - дея ESPN иқтибос келтиради жангчидан.
Эслатиб ўтамиз, кейинги жангда Гэтжи Макс Холлоуэй билан учрашади. Уларнинг жанги 13 апрель куни юбилей "UFC 300" турнири доирасида бўлиб ўтади.