Search

“Газиантеп” ҳам “Ҳатайспор” каби Туркия Суперлигасида қатнашмаслигини эълон қилди

  • Share this:
post-title

“Биз ва яна 10 та қўшни шаҳарга зарар етказган зилзиладан қолган оғриқларга қарши курашишда давом этамиз. Бундай ҳалокатдан кейин футбол ҳақида ҳатто гапиришга ҳам куч йўқ. Аввало зилзила оқибатида ҳалок бўлган фуқароларимизни Аллоҳ раҳмат қилишини, ярадорларга эса шифо тилаб қоламиз. 
Бу қийин вазиятда спорт фаолияти билан шуғулланишни тасаввур қилолмаяпмиз. Директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга кўра, “Газиантеп” 2022/23 йилги мавсумда Туркия Суперлигаси ва Кубогида иштирок этишдан бош тортади”, — дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ “Ҳатайспор” ҳам Туркия Суперлигасидаги иштирокини якунлаганини маълум қилганди. “Газиантеп” 25 очко тўплаган ҳолда чемпионатда 10-ўринда бораётганди. “Ҳатайспор” эса 23 очко билан 14-поғонадан жой олганди. Шу тариқа жорий мавсум Туркия чемпионатидаги иштирокини давом эттирадиган клублар сони 17 та қолди. 
Айни вақтда Туркиядаги барча спорт мусобақалар қаторида Суперлига ўйинлари ҳам тўхтатилган.

Аввалроқ “Малатяспор” футбол клуби дарвозабони Айюб Туркаслан зилзила оқибатида вафот этгани маълум бўлганди. Зилзила марказларидан бири бўлган Ҳатай вилоятининг “Ҳатайспор” клубининг 4 нафар футболчиси ва мураббийлар штабининг икки вакили харобалар остидан қутқариб олингани хабар қилинганди.

Шунингдек, Қаҳрамонмарашдаги халқаро мусобақада қатнашиш учун борган ўзбекистонлик ёш курашчилар зилзила эпитцентридан олиб кетилган ва Анқара—Истанбул—Тошкент рейси билан Ўзбекистонга қайтиб келиши маълум бўлганди.

66633636363633.jpg

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. ер қимирлашлари оқибатида Туркия ва Сурия қатор вилоятларидаги уйлар вайронага айланди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда 7 кунлик миллий мотам эълон қилди, табиий офатдан жабр кўрган ўнта вилоятда 90 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!