Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти мезбонлик қилган “Катта дубулға” мусобақасидаги иштирокини тугатди.
Ҳамюртларимиз мазкур турнирда 2 та бронза медалларини жамғаришди. Бугун оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Алишер Юсупов бронза медалига эга чиқди. Хоразмлик полвонимиз ушбу бошқичда грузин полвони Иракли Деметрашвилидан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ҳам совриндорлар қаторидан жой олганди.