Грузия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда словакиялик Мариус Физелдан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача турнир давомида Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин, Обидхон Нўмонов (-73 кг) кумуш медали билан тақдирланишган эди.
Манба: sports.uz