Search

Дзюдо. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион ҳудуддаги дзюдочиларимиз яна биттага кўпайди

  • Share this:
post-title

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Венгрияда якунига етган “Мастерс” мусобақасидан кейин спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, лицензион ҳудуддан жой олган спортчиларимиз биттага кўпайиб, уларнинг сони 18 тага етди. Мусобақада кучли еттиликдан жой олган Жаҳонгир Маматраҳимов (-90 кг) катта ўсишга эришиб, 20-поғонага кўтарилди. Шунингдек, Музаффарбек Тўрабоев Олимпиада рейтингининг учинчи ўрнига юқорилади.

Батафсил:

-60 кг:
1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 3930 очко
10. Дилшодбек Баратов – 1930
28. Достон Рўзиев – 886

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 3300 очко
21. Муҳриддин Тиловов – 1414
26. Сардор Нуриллаев – 1167

-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 3500 очко
4. Муроджон Йўлдошев – 2518
11. Обидхон Нўмонов – 1914
13. Шаҳрам Аҳадов – 1748

-90 кг:
1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 4060
3. Давлат Бобонов – 3074 очко
20. Жаҳонги Маматраҳимов – 1284

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 3615 очко
3. Музаффарбек Тўрабоев – 3089

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 3710
4. Алишер Юсупов – 2510 очко
17. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1410

Аёллар:
-48 кг:
1. Вакана Кога (Япония) – 3280 очко
25. Ҳалимажон Қурбонова – 1078

-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 4484 очко
2. Диёра Келдиёрова – 4184
14. Сита Қадамбоева – 1296

-57 кг:
1. Криста Дегучи (Канада) – 4650
29. Шукуржон Аминова – 910 (қитъавий квота)

-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 4350 очко
23. Гулноза Матниязова – 1075

-78 кг:
1. Инбар Ланир (Исроил) – 5095
30. Ирисхон Қурбонбоева – 689

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Манба: МОҚ

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!