UFC раҳбари Дана Уайт оғир вазн чемпиони Фрэнсис Нганну билан яқин орада янги келишувга эришиши ҳақида гапирди.
"Менимча, биз Фрэнсис билан тўғри йўналишда кетяпмиз. Ҳеч ким унинг UFC'да қолиши кераклигига шубҳа қилмайди. Ва биз шартнома тузишга яқинмиз. Бу менинг фалсафам — биз ўзимизга керак бўлган нарсани сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз.
Лекин ҳақиқат шуки, агар сиз бу ерда бўлишни хоҳламасангиз, бизга ҳам керак эмассиз ва мен буни салбий маънода айтмаяпман. Агар биз бир қайиқда бўлмасак, ишламаймиз", - дея фикр билдирди Дана.
Манба: championat.com