Ўзбекистонлик спортчи таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди. Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди.
МОҚ хабарига кўра, 47 ёшли Чусовитина фақатгина франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплаган. Шу тариқа, спортчимиз қаторасига учинчи бор жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлганди.
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Колин Деваллар (Франция) – 13.683
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
3. Линмин Ю (Хитой) – 13.383.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик афсонавий атлет Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этишни мақсад қилганини билдирганди.