Фазлиддин Ғойибназаров навбатдаги жангини Дубайда ўтказади-ми?


дата 07 Декабрь 2017 10:13 Воскресенье Посмотреть комментарии 0 Просмотров 58

Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини БААда ўтказиши мумкин.

 

Top Rank Промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум баҳорда Дубай шаҳрида бокс оқшомини ташкил қилиши мумкин. Айнан ўша тўқнашувда мазкур компания аъзоси ҳисобланган Фазлиддин Ғоибназаров ҳам жанг қилади. Эслатиб ўтамиз, "Файзи" 9 декабрь куни АҚШда жанг ўтказиши лозим эди. Аммо, унинг эски жароҳати яна безовта қилмоқда ва у тўлиқ тузалганидан сўнг рингга чиқади.

Айтганча, кубалик супероғир вазн тоифасидаги енгилмас боксчи Луис Ортис (27-0, 23 KО) ўзининг навбатдаги жангини 8 декабрь куни АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида ўтказади.  Озодлик ороли вакилининг 10 раундга мўлжалланган жангдаги рақиби америкалик Дэниел Мартз (16-5-1, 13 KO) бўлади, деб хабар бермоқда BoxingScene сайти. Майамидаги бокс оқшомининг марказий жанги ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жан Паскал ҳамда Ахмед Эльбиали ўртасида бўлиб ўтади.

***
Бутунжаҳон бокс суперсериясининг ярим финалидан ўрин олган учрашув Латвия пойтахти Рига шаҳрида ўтказилиши маълум қилинди. Унда WBO йўналиши чемпионги украиналик Александр Усик (13-0-0, 11 КО) WBC чемпионлик камари соҳиби латвиялик Майрис Бриедисга (24-0-0, 18 КО) қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 27 январь куни Рига шаҳрида бўлиб ўтади.
Аввалроқ ярим финал жанги мезбонлигига Чикаго ва Киев шаҳарлари даъвогарлик қилаётган эди. Суперсериянинг иккинчи ярим финал учрашуви эса 3 февраль куни Сочи шаҳрида россиялик Марат Гассиев ҳамда германиялик Юниер Дортикос ўртасида ўтказилади. 

Манба: olamsport.com
Калит сўзлар: Ғойибназаров, Фазлиддин, ўтказади, навбатдаги, ми, жангини, Дубайда

Мавзуга оид янгиликлар:

Эртага Фазлиддин Ғоибназаров рингга чиқади

  Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин...

Фазлиддин Ғоибназаров илк жангини ўтказди

  Рио Олимпиадаси чемпион Фазлиддин Ғоибназаров бугун профессионал...

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум

  Профессионал боксдаги фаолиятини чиройли ғалаба билан бошлаган...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар