ЎФФ «Бунёдкор» стадионидаги ҳолат юзасидан баёнот берди


дата 06 Декабрь 2017 16:16 Суббота Посмотреть комментарии 0 Просмотров 30

  4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финали якунлангач, стадионда тартибсизлик келиб чиқди.

 Ўзбекистон Футбол Федерацияси сайтида ушбу ўйиндаги воқеалар бўйича баёнот берилди.

«Учрашув пайтида 34 минг мухлисга мўлжалланган «Бунёдкор» стадиони ишқибозлар билан тўлиб-тошди. Бу ҳолат юртимизда ўзбек футболига мухлислар томонидан бўлган қизиқишнинг яна ошаётганидан дарак беради.
Илк бора Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос шоу уюштирилиб, стадионга йиғилган мухлислар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ҳақиқий байрам ташкил этилди.
Шоу-дастурда ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари – Шаҳзода, Райҳон, «Уммон», «Беном», Шаҳриёр, Рухшона каби эстрада юлдузларининг иштироки учрашув олдидан мухлисларга кўтаринки кайфият бахш этди. Ўз ўрнида  Ўзбекистон Футбол Федерацияси шоу дастурини ташкил этишда кўрсатган амалий ёрдами учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Шу йилнинг 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финали бўлиб ўтган ва бу финал учрашувини ПФЛ бош директори Омон Ғофуров бевосита стадиондан кузатиб борган эди. Омон Ғофуров ОЧЛ финали каби нуфузли мусобақаларни ташкил этиш тажрибасини ўрганиб, бу тажрибани юртимизда ҳам қўллаш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финалини катта шоу тариқасида ўтказишга қарор қилинди. 
Мухлисларни стадионда хурсанд қилиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан копток ва шарфлар совға тариқасида тарқатилди. Мухлисларнинг эмоцияларга берилиб, ўйин якунига етганидан сўнг «Локомотив» клуби футболчиларини табриклаш мақсадида майдонга чиқиб кетиши каби вазиятлар футболи ривожланган давлатларда ҳам учраб турадиган ҳолат ҳисобланади. 
Финал учрашувини ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа бевосита стадиондан кузатиб борди.  ОФК Президенти муросасиз кечган финал ўйинидан катта таассурот олганини таъкидлаб, мамлакатимизда мухлисларнинг футболга бўлган қизиқиши юқори эканини қайд этиб ўтди. 
Ўзбекистон Футбол Федерацияси келаси мавсумдаги учрашувларни ҳам кўтаринки кайфиятда, ҳақиқий байрам тарзида ўтказиб, футбол мухлисларини хурсанд қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради. 
Мухлисларни эса стадионларга чорлаб қоламиз!», дейилган баёнотда.
«Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари ўртасидаги учрашувидан сўнг мухлислар майдонга югуриб чиққанди. Ички ишлар органлари ходимлари фанатларни тўқмоқларни қўллаган ҳолда тарқатди. 

Калит сўзлар: ҳолат, юзасидан, ЎФФ, стадионидаги, берди, баёнот, «Бунёдкор»

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар