Шоҳжаҳоннинг навбатдаги рақиби эълон қилинди...


дата 05 Декабрь 2017 16:09 Пятница Посмотреть комментарии 0 Просмотров 102

Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО11) ўзининг навбатдаги жангини келаси йили январ ойининг 12-санасида АҚШда ўтказишидан хабарингиз бор.

 
Жанг аввал хабар қилганимиздек, Лас-Вегасда эмас, балки Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилади. Бўлажак жангда боксчимизга америкалик енгилмас Сони Фредриксон рақиблик қилади. Бу боксчи фаолиятини 2014 йил февраль ойида бошлаган ва шу вақтгача 18 профессионал жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. Шунингдек, 12 та жангни муддатидан олдин тамомлаган.
Мазкур жанг Шоҳжаҳон учун муҳим жанглардан бири ҳисобланади. Агар у бу жангда ғолиб чиқадиган бўлса, жаҳоннинг энг кучли 15 нафар боксчилари қаторидан ўрин эгаллайди. Бундан ташқари бу тўқнашувда мувафаққият унга чемпионлик учун бўладиган жангга яна бир қадам яқинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, нокаутчи боксчимиз 11 ноябрь куни АҚШда фаолиятини бошлаган эди, океанортидаги илк жангида мезбон боксчи Маркус Хавторнни (5-7-0) иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.

Манба: sports.uz
Калит сўзлар: қилинди, эълон, Шоҳжаҳоннинг, рақиби, навбатдаги

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар