Тўнғич Месси муаммолар гирдобида


дата 05 Декабрь 2017 10:44 Пятница Посмотреть комментарии 0 Просмотров 54

Аргентина полицияси «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Мессини қамоққа олиш учун ордер олди. У қонунга зид равишда қурол олиб юрганлик ва одам ўлдирганликда айбланмоқда. 

Маълум бўлишича, Месси бошқарувидаги кема Росарио шаҳридан 35 км. узоқликдаги Фигиере ҳудудининг қумли қирғоқларига ботиб қолган. Матиас кемани олиб чиқишга ҳаракат қилиб, унинг моторини синдириб қўйган, кейинчалик юзини кучли даражада тирнаган. Натижада кеманинг катта қисми қон билан беланган. Хуллас, тўнғич Месси уйига қонга беланган аҳволда қайтган. Соҳилда қолдирилган кемани кўрган қўриқчи эса зудлик билан полиция чақирган. Воқеа жойига етиб борган полиция кема ичидан қурол топган ва табиийки, қон изларига шубҳа билан қараган. Натижада полиция Матиасни сўроққа чақирган, бироқ у қаергадир қочиб кетган. Тўғри, Аргентинада эълон қилинган қидирув натижасида Матиас Месси қўлга олинди. Айтиш жоиз, 2015 йили ҳам Матиас бошқарувидаги автомобиль салонидан рўйхатга олинмаган қурол топилган ва бир йилдан кейин унга 8 минг пьесо (500 евро) миқдорида жарима солинганди. Қолаверса, тўнғич Месси суд ҳукмига кўра, бир йил давомида Росарио мактабларининг бирида ҳафтасига 4 соат ўқувчиларга футболдан сабоқ берганди. Аргентина ОАВда Матиаснинг гиёҳванд моддалар бизнесига аралашиб қолгани ҳам тахмин қилинмоқда.

Калит сўзлар: Тўнғич, муаммолар, Месси, гирдобида

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар