Шимолий кореялик спортчилар Олимпиадада иштирок этишмайди


дата 03 Декабрь 2017 16:25 Среда Посмотреть комментарии 0 Просмотров 36

  Бирорта шимолий кореялик спортчи Жанубий Кореянинг Пхёнчханида ўтадиган Олимпиадада иштирок этмайди. Шимолий Кореядан Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлган киритган фигурали учувчилар Ем Тхэ Ок ва Ким Ю Сик Олимпиада иштирокчилари рўйхатидан белгиланган муддатда ўтмаганлар.  

Яна бир неча шимолий кореялик спортчи Олимпиадага бориши мумкин эди, бироқ саралаш мусобақаларини ўтказиб юборганлар. Айни вақтда Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар орасида бирорта шимолий кореялик йўқ.  
Бироқ Халқаро Олимпия қўмитаси шимолий кореялик спортчиларга Олимпиадада иштирок этишлари учун махсус таклифнома тақдим қилиши мумкин. ХОҚ Шимолий Корея терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этиши билан боғлиқ барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олишга ҳам тайёр.
Аввалроқ Шимолий Кореядаги диктатурани ўрганган япониялик олимлар,  Ким Чен Ин бошчилигидаги давлат ўз спортчиларига қандай муносабатда бўлишини аниқлаганлари маълум қилинган. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Шимолий Кореяда ғолиблар яхши совғалар ва имтиёзлар олишлари, бироқ ютқазган спортчилар ҳаттоки ҳаётларидан маҳрум этилишлари мумкин.  
“Ким Олимпиадада унинг кўз ўнгида ютқазган барча спортчиларни жазолайди. Уларнинг турмуши оғирлашади, ёмон спортчилар кўмир конларига мажбурий ишларга жўнатиладилар”, деб айтилган японияликлар ҳисоботида.
Мисол учун, 2010 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Шимолий Корея терма жамоаси Португалияга 0:7 ҳисобида ютқазгандан кейин барча шимоллик футболчилар жазо тариқасида 2 йилга кўмир конига жўнатилганлар.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: этишмайди, Шимолий, спортчилар, Олимпиадада, кореялик, иштирок

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар