Сирьдарёлик 2 нафар футбол мутасаддиси қаттиқ жазоланишди


дата 03 Декабрь 2017 12:29 Среда Посмотреть комментарии 0 Просмотров 34

2000 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати вақтида регламентга зид ҳолат аниқланди. Сирдарё жамоаси сафида рўйхатдан ўтмаган ва ёши кичрайтирилган футболчи топилди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.

 
Оқибатда мазкур жамоага масъул бўлган икки шахс ЎФФ томонидан футболдан умрбод четлаштирилди. Эндиликда Жаҳонгир Муродқосимов ҳамда Аҳрор Миразимовга тегишли бўлган лицензия ва сертификатлар бутунлай бекор қилинган ва бу борада Спорт Қўмитасига тақдимнома киритилган. Шунингдек, Сирдарё футбол федерациясига мазкур икки шахсга нисбатан жиддий чоралар кўриш кераклиги уқтирилиб, бу ҳақда 3 кун ичида ҳисобот бериш айтилган.
ЎФФ хабарида Жаҳонгир Муродқосимов ва Аҳрор Миразимов Сирдарё жамоасида айнан қандай лавозимларда бўлгани айтилмаган. Шунингдек, ёши кичрайтирилган футболчининг аслида ким экани ва у қаердан келиб қолгани борасида ҳам маълумот берилмаган.
Ўзбекистон чемпионати ўйинларига Бухоро мезбонлик қилган бўлиб, унда бутун республикадан 12 та жамоа иштирок этаётганди. Юқоридаги ҳолат сабаб Сирдарё термасининг барча натижалари бекор қилинган.
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг буйруғи билан амалга оширилган ишдан қолган вилоят футбол федерациялари ҳам воқиф қилинган бўлиб, яна кимдир бу каби ишга қўл урса, кескин чоралар кўрилиши борасида огоҳлантирилган.

 

Калит сўзлар: қаттиқ, футбол, Сирьдарёлик, нафар, мутасаддиси, жазоланишди

Мавзуга оид янгиликлар:

"Макларен" пойгачилари жазоланишди

 "Формула-1" автопойгасининг "Макларен" жамоаси пойгачилари...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар