«Барcа» ва «Реал» ҳам 2 очкодан юқотди, «Атлетико»да эса иродали ғалаба


дата 03 Декабрь 2017 12:14 Среда Посмотреть комментарии 0 Просмотров 58

Кеча оқшмда Испания Ла Лигасининг 14-туридан жой олган 5 та учрашув ўз якунига етди.

 
Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, таъқибчиларидан ўзиб кетган «Барселона» мазкур турда очко йўқотди. «Камп Ноу» аренасида «Сельта»ни қабул қилган каталонияликлар, 2:2 ҳисобига имзо чекди.
«Барселона» шу вақтга қадар кучли бешликда энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турганди. 13 та учрашувда 5 тагина тўп олиб чиққан клуб, виголикларга қарши ўйинда бирйўлга 2 та гол ўтказиб юборди ва 2 очко бой берди.
Пешқадамнинг бу очко йўқотишидан «Реал» фойдаланиб, фарқни 6 тага қадар қисқартириб олиши мумкин эди. Бироқ мадридликлар ҳам мазкур турда дуранг натижага рози бўлди. Бильбаода меҳмон бўлган «Реал» голсиз дурангга имзо чекди. Энди мазкур клубнинг очколари «Севилья»ники билан бир хил. Навбатдаги турда айнан мазкур икки клуб ўзаро майдонга чиқади.
«Севилья» мазкур турда ишончли ғалабани қўлга киритганди. Андалусияликларга қарши келаси турда «Реал»нинг икки асосий футболчиси — Серхио Рамос ва Даниэль Карвахаль ўйнай олмайди. Улардан биринчиси «Атлетик»га қарши ўйинда майдондан четлатилди. Иккинчисида эса сариқ карточкалар кўпайиб кетди.
Мазкур турда «Реал» уддалай олмаган ишни, Мадриднинг бошқа бир клуби «Атлетико» амалга оширди ва ирода кўрсатди. «Реал Сосьедад» устидан қўлга киритилган ғалаба Симеоне жамоасини 3-ўринга олиб чиқди.
«Атлетико», шунингдек, клуб рекордини янгилади ва Ла Лиганинг кетма-кет 18 та ўйинида мағлаб бўлмади. Ўтган мавсумдаги сўнгги 4 беллашув ҳам бунга қўшиб ҳисобланган. Жамоа сўнгги бор бундай натижага икки марта эга чиққан: 1941 ва 1991 йилларда.
Испания Ла Лигаси
14-тур ўйинлари
2 декабрь, шанба
«Барселона» — «Сельта» 2:2
Голлар: Яго Аспас, 20 (0:1). Лионель Месси, 22 (1:1). Луис Суарес, 62 (2:1). Серхи Гомес, 70 (2:2).
«Атлетико» — «Реал Сосьедад» 2:1
Голлар: Виллиан, 29-пен (0:1). Фелипе Луис, 63 (1:1). Антуан Гризманн, 88 (2:1).
«Севилья» — «Депортиво» 2:0
Голлар: Виссам Бен-Йеддер, 46+ (1:0). Микаэль Крон-Дели, 79 (2:0).
«Атлетик» — «Реал Мадрид» 0:0
Четлатиш: Серхио Рамос, 87 (Р).
3 декабрь, якшанба
«Леганес» — «Вильярреал» 16:00
«Хетафе» — «Валенсия» 20:15

Фото: FotMob

Манба: daryo.uz
Калит сўзлар: ҳам, ғалаба, юқотди, эса, очкодан, иродали, ва, «Реал», «Барcа», «Атлетико»да

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар