Истанбулда кураш буйича жаҳон чемпионати бошланмоқда


дата 02 Декабрь 2017 12:49 Вторник Посмотреть комментарии 0 Просмотров 40

  Бугун, 30 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасидаги 11-жаҳон чемпионати доирасидаги тадбирлар дастури бошланди. 

Ўзбек миллий спорт тури бўйича жаҳон чемпионати 30 ноябрдан 4 декабрга қадар давом этади. Баҳслар «Суёвушпошшо» мажмуасида ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилди.

Чемпионат Халқаро Кураш Ассоциацияси ташаббуси билан Туркия кураш федерацияси ва Истанбулнинг Баҳчелеэвлер муниципалитети томонидан ташкил этилган.
Бугун Pullman Convention Center Istanbul меҳмонхонасида Туркия ва хориж давлатларининг оммавий ахборот воситалари  ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон (Кувайт), Баҳчелеэвлер муниципалитети мэри ва жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раиси ҳамда Туркия кураш федерацияси президенти Юсуф Йилдирим иштирок этди.
Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Жумладан, Халқаро кураш ассоциацияси президенти жаноб Ҳайдар Фармон бу сафарги жаҳон чемпионати курашнинг халқаро ареналарда ривожланишини янги босқичга кўтаришини таъкидлаган бўлса, Баҳчелеэвлер муниципалитети мэри Юсуф Йилдирим ташкилий қўмита томонидан чемпионатнинг юқори савияда ўтиши учун барча зарурий ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Жаҳон чемпионатида Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъасидаги 50га яқин давлатдан иштирокчилар бўлиши кутилмоқда.
Мусобақалар 2-3 декабрь кунлари 15 та вазн тоифасида (эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 ва ундан юқори; аёллар  48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 ва 87 килограммдан юқори вазн тоифасида) бўлиб ўтади. Мусобақада иштирокчи давлатлар ҳар бир вазн тоифасидан икки нафардан курашчини рўйхатдан ўтказишга ҳақлидир.
1 декабрь куни кураш бўйича жаҳон чемпионати доирасида миллий Кураш федерацияларининг раҳбарлари иштирокида, XVII Халқаро Кураш ассоциацияси конгрессини ўтказиш белгиланган. Конгресс давомида чемпионатлар тақвими, 2018 йилга мўлжалланган турнир ва семинарлар ҳамда Халқаро кураш ассоциацияси фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: чемпионати, кураш, Истанбулда, жаҳон, буйича, бошланмоқда

Мавзуга оид янгиликлар:

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда

 Бугун пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида дзюдо бўйича Осиё...

Озарбайжонда “Ислом бирдамлик ўйинлари” бошланмоқда

  12-22 май кунлари Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар