Паралимпиячимиз Таиланд пойтахтида муваффақиятга эришди


дата 29 Ноябрь 2017 08:21 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 41

  2017 йил 25-27 ноябрь кунлари Таиланднинг Паттая шаҳрида параканоэ бўйича иккинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда 10 давлатдан 100 га яқин паралимпиячи куч синашди.

 Шулар орасида уч нафар ўзбекистонлик паралимпиячи иштирок этиб, учта олтин медални қўлга киритди.

Жумладан, аёллар ўртасида кечган баҳсда 200 м масофани паралимпия спортчимиз Мирзаева Шаҳноза (00:53.18) натижаси билан барча рақибларидан устун келиб, олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринни эронлик Шаҳла Беҳрозирад (00:56.39) ҳамда учинчи ўринни япониялик Ёшими Кажи (01:03.68) натижаси билан эгаллади.
Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда (М-KL2) синфида 200 м масофани 00:46.12 сонияда сузиб ўтган юртдошимиз Абдулхабибов Азизбек фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга яна бир ҳамюртимиз (М-VL3) синфида 200 м масофани 00:58.99 сонияда сузиб ўтган Шерқўзиев Хайитмурод учинчи олтин медални Ўзбекистон ҳисобига қўшди.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: эришди, Таиланд, пойтахтида, Паралимпиячимиз, муваффақиятга

Мавзуга оид янгиликлар:

Паралимпиячимиз Халқаро турнирда 2 та медалга сазовор бўлди

  Айни кунларда Германиянинг Ганновер шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш...

Анчелоттини муваффақиятга элтувчи олти омил

  Яхшилаб дам олиш ва янги жамоаси билан танишиб олиш учун Карло...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар