3 баскетболчи 5 рақибига муносиб қаршилик кўрсатди


дата 28 Ноябрь 2017 10:07 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 51

 26 ноябрда NCAA мусобақасида АҚШнинг Алабама штати талабалар баскетбол жамоасининг “Миннесота” жамоасига қарши учрашувида антиқа ҳолат юз берди.

 “Алабама” ўйинни 2 кишига кам бўлиб якунлашига тўғри келди: университет жамоасида ўйинчилари четлатилгани сабабли майдонга туширишга ўйинчи қолмади. Ўйин қоидасига кўра, майдонда жамоалар 5 га 5 бўлиб ўйнашлари лозим.
Гап шундаки, учрашувнинг иккинчи ярмида баскетболчилар ўртасида жанжал чиққан. “Алабама”нинг захирадаги ўйинчилари майдонга чиқиб, жанжалга аралашишгани сабабли ҳакам уларнинг барчасини майдондан четлатган. Шу тариқа жамоанинг 7 ўйинчиси ечиниш хонасига жўнатилган, жамоа ихтиёрида эса фақат майдондаги 5 ўйинчигина қолган.
Бу ҳам етмагандек, сал ўтиб “Алабама”нинг яна бир ўйинчиси кўп қоида бузгани учун ўйиндан четлатилган. Қоида бўйича, четлатилган ўйинчи ўрнига бошқа ўйинчи майдонга тушиб, иккала жамоа ўйинчилари ҳам 5 кишидан бўлиб ҳаракатланишлари керак. Бироқ “Алабама”да четлатилган ўйинчи ўрнини эгаллай оладиган бошқа ўйинчи қолмагани сабабли жамоа ўйинни 4 киши бўлиб давом эттиришга мажбур бўлган. 2 дақиқадан кейин “Алабама”нинг яна бир ўйинчиси жароҳат туфайли ўйиндан чиққан.
 
Шу тариқа, бу кеча омади чопмаган алабамаликлар учрашувнинг қолган 10 дақиқасини 3 киши бўлиб якунлашларига тўғри келган. Тан олиш керак, ўйинчилар бундан тушкунликка тушмай, балки янада яхшироқ ўйин кўрсатишиб, камчиликда рақибнинг 24 очкосига 30 очко билан жавоб беришди. Бироқ охир натижада улар 89:84 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: қаршилик, рақибига, муносиб, кўрсатди, баскетболчи

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар