Руслан Нурудинов декабрь ойидан машғулотларни бошлайди


дата 21 Ноябрь 2017 09:30 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 54

  Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони ва рекордчиси Руслан Нуриддинов Бразилиядаги олимпиададан кейин ҳеч қайси мусобақада иштирок этмаганди.

Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Яккакурашлар бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Шаҳрилло Маҳмудовнинг айтишича, Нуриддинов декабрь ойидан машғулотларни бошлайди. 
- Руслан режага кўра шу йилнинг декабрь ойидан машғулотларга расман киришади. Чунки келаси йили бизни Осиё ўйинлари ва Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи қатор лицензион мусобақалар кутиб турибди. Руслан эса мазкур мусобақаларни асло ўтказиб юбора олмайди. 
Мен шуни ишонч билан айтишим мумкинки, тайёргарлик жараёнини кўнгилдагидек ташкил этсак, энг муҳими жароҳатлар атлетларимизни четлаб ўтса, Руслан Нурудинов худо ҳоҳласа Токиода яна олимп шоҳсупасига кўтарилади. Қандай медални қўлга киритишини аниқ айта олмайман. Лекин олтинми, кумушми, бронзами, лекин у шоҳсупада аниқ бўлади, - деди Маҳмудов. 

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: Руслан, ойидан, Нурудинов, машғулотларни, декабрь, бошлайди

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар