Осиё кубоги. Оғир атлетикачиларимиздан яна медаллар


дата 01 Ноябрь 2017 07:51 Пониделник Посмотреть комментарии 0 Просмотров 98

  Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун хотин-қизлар ўртасида 63 ҳамда 69 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилиб, уларнинг якунига кўра  63 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Кумушхон Файзуллаева умумий 201 кг. натижаси билан олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 69 кг. вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова 199 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб кумуш медалини қўлга киритганди.

Бундан бир неча дақиқа аввал эркаклар ўртасида 85 кг. вазн тоифасидаги беллашувлар ҳам якунланди. Ушбу вазн тоифасида терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди. Суннатилла Ўсаров даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда 186 кг, суммада 344 кг. натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Эътиборлиси, Суннатилла олтин медални қўлга киритган эронлик Али Маквандига бор йўғи 1 килограммга имкониятни бой берди. Зеро эронлик спортчи умумий 345 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади. 

Ушбу вазн тоифасида бронза медали ҳам ўзбекистонлик атлетга насиб этди.  Файзулло Набиев 148+189=337 кг. натижаси билан учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ана шу тариқа бугунги беллашувлар якунланди. Эртага мусобақалар давом этади ва биз юртдошларимиздан навбатдаги медаллар ва рекордларни кутиб қоламиз.

Манба: olamsport.com
Калит сўзлар: яна, Оғир, Осиё, медаллар, кубоги, атлетикачиларимиздан

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар