Ўзбекистон термаси гуруҳни 1-ўринда тугатди


дата 18 Октябрь 2017 10:08 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 127

  Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-турида Қирғизистон футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Эроннинг Табриз шаҳридаги Pour Sharifi спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда ўзбекистонлик футзалчилар 4:3 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет учинчи ғалабани расмийлайтирди ва “А” гуруҳини етакчи сифатида якунлади.  
Шу тариқа, Ўзбекистон термаси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда муваффақиятга эришди. Аввалроқ Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Непал (14:1) ва Туркманистон (4:2) термалари устидан зафар қучган эди.
Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 3-тур
17 октябрь, сешанба
Ўзбекистон – Қирғизистон 4:3
Голлар: Давронжон Абдураҳмонов (4), Константин Свиридов (5), Машраб Одилов (11), Дилмурод Шавкатов (15) – Эмиль Канетов (8, 35), Келкел Анарбеков (15),
Огоҳлантиришлар: йўқ – Келкел Анарбеков (7), Мақсад Алимов (7), Азимжон Юнусов (30)
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Акмал Ҳарзатқулов, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ҳамроев, Давронжон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари 2-турдан кейин Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб улгурганди.
Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.

Манба: sports.uz
Калит сўзлар: ўринда, Ўзбекистон, тугатди, термаси, гуруҳни

Мавзуга оид янгиликлар:

Хосе Мария Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди

   Хабарингиз бор, 16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор футзал...

Юлия Липницкая карьерасини тугатди

  Россиялик спортчи ва Сочи-2014 Олимпия мусобақаларининг жамоа таркибидаги...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар