Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Хорватияга жўнаб кетди


дата 17 Октябрь 2017 12:06 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 130

  18-22 октябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ўзаро кураш олиб боришади. 
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар спортчи билан иштирок этади. Демак, Загреб ареналарида қуйидаги дзюдочиларимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади: 
-55 кг. Манучехр Ширинов, 
-60 кг. Беҳруз Амандавлатов, 
-66 кг. Артем Штурбабин, 
-73 кг. Сардор Каримов, 
-73 кг. Мусо Собиров, 
-81 кг. Давлат Бобонов, 
-90 кг. Шермуҳаммад Жандриев, 
-90 кг. Муҳаммадкарим Хуррамов, 
-100 кг. Артем Багдасаров, 
+100 кг. Алишер Юсупов. 

Шунингдек, жаҳон чемпионатида тўрт нафар қизимиз ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар: 
-44 кг. Гулнур Муратбаева, 
-48 кг. Диёра Келдиёрова, 
-57 кг. Санобар Султонова, 
-63 кг. Хожиниса Камолиддинова. 
Терма жамоамиз мураббийлар штабидан Искандар Расулов, Лочин Тошалиев ва Нелля Киямовалар ўрин олишган. Бугун эрта тонгда терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Загреб сафарига жўнаб кетишди. Биз жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ёш дзюдочиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Баҳсларни ippon.org сайти орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлади.
 

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: этиш, чемпионатида, Хорватияга, учун, Ўзбекистон, терма, кетди, иштирок, жўнаб, жаҳон, жамоаси, ёшлар, дзюдо, бўйича

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар