Ўзбекистонлик қўл жанги усталари Европада тенгсиз бўлишди


дата 12 Октябрь 2017 09:50 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 16

  Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасида Европа очиқ чемпионати ўтказилди. 

Мазкур нуфузли мусобақада 20га якин мамлакатдан жами 200 нафар етакчи қўл жанги усталари ғолиблик учун гиламга тушишди. 

Дунё биринчиликларида ҳамиша ўз сўзларини айтган терма жамоамиз аъзолари бу сафар ҳам кучлилар қаторида эътироф этилди. Жумладан, ўз вазнларида Олим Нормуҳаммедов, Муҳиддин Мамажонов, Жаҳонгир Жумаев, Ҳасан Бозоров, Жамшид Раҳмоналиевлар барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалларга эгалик қилишган бўлса, Ботир Хожабековга ҳал килувчи жангда омад кулиб боқмади ва у кумуш медаль соҳиби бўлди.
Албатта, Европа очиқ чемпионатида умумҳисоб бўйича биринчи бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бу чемпионат вакилларимиз учун 10-12 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати олдидан жиддий синов ва кўрик вазифасини ўтаб берди.
Тошкент халкаро аэропортида бугун эрта тонг ғолиб ва совриндорларни кенг спорт жамоатчилиги, спортчиларининг оила аъзолари шодиёналик билан кутиб олишди. 

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: қўл, усталари, Ўзбекистонлик, тенгсиз, жанги, Европада, бўлишди

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар