AIBA раҳбари лавозимидан четлатилди


дата 11 Октябрь 2017 09:33 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 20

  Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) интизом комиссияси ташкилот президенти Чинг-Куо Вуни ўз лавозимидан четлатди. Янги президент сайлангунча уюшма махсус орган томондан бошқарилади. 

"AIBA интизом комиссияси ташкилот президенти Вуни четлатишга қарор қилди. Бу қарор бир неча сабабларга кўра қабул қилинди. Биринчи навбатда, у ижроия қўмитасининг ҳар қандай қарорини тўсиш мақсадида қўмитанинг бир неча аъзосини бўшатишга уринган. Шунингдек, жаноб Ву бир нечта займлар бўйича ўз зиммасига мажбуриятни олиб, ташкилотни деярли банкротлик ёқасига олиб келди. Бундан ташқари, президент ташкилотнинг навбатдан ташқари конгресси уюштирилишига халақит қилмоқчи бўлган", деб айтилган комиссия қарорида.     
"Энди AIBA ижроия қўмитасининг Лозаннада ўтадиган йиғилишида муваққат комиссия тузилади. Ушбу комиссия январда Дубайда ўтадиган конгрессгача ташкилотни бошқариб туради", деб тушунтирди Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев. 
Июль охирида Москвада ташкилотнинг йиғилишида бир қатор делегатлар 70 ёшли Вуга ишончсизлик билдиргандилар. Ташкилотдаги жиддий молиявий муаммолар бундай қарорнинг сабабларидан бири бўлган. Вуга ўз хоҳиши билан истеъфога кетиш таклиф қилинган, бироқ у бундан бош тортган.
Шундан кейин Вунинг истеъфоси тарафдорлари Швейцария федерал судига мурожаат қилишган, бироқ суд вақтинчалик қўмитанинг барча талабларини рад этиб, Вуни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилган.
Чинг-Куо Ву AIBA’га 2006 йилдан бошчилик қилиб келган. 2014 йил ноябрда у бу лавозимга учинчи муддатга қайта сайланганди.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: четлатилди, раҳбари, лавозимидан, AIBA

Мавзуга оид янгиликлар:

Халқаро шахмат федерацияси президенти лавозимидан четлатилди

  Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ижроия қўмитаси Кирсан Илюмжиновни...

AIBA президентига ишончсизлик

  Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси – AIBA ташкилотининг Швейцариянинг...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар