Ҳаммаси жойида...Месси ва Аргентина термаси Россияга боради


дата 11 Октябрь 2017 08:56 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 167

Аргентина миллий терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этди. Лионель Месси ватандошлари 3 йил аввал Бразилия мезбонлик қилган мундиалда финалга қадар етиб бориб, Германиядан енгилганди — 0:1.

 

Сўнгги тур олдидан ҳам Хорхе Сампаоли бошчилик қилаётган Аргентина термаси 5-ўринда бораётганди. Айнан 18-турга келиб аргентиналик футболчилар Эквадор майдонида зафар қучди. Беллашувда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси хет-трик қайд этди.
Шу тариқа Месси халқ қаҳрамонига айланди. Бунгача Муҳаммад Салоҳ Миср қаҳрамони сифатида, Тим Кехилл Австралия қаҳрамони сифатида тан олинганди. Қизиқ томони, Месси ва Роналдунинг мундиалга йўл олиши бир кунга тўғри келди.
Жанубий Америкада саралашнинг сўнгги тур учрашувлари бир вақтда бошланганди. Якунда Алексис Санчес, Артуро Видаль каби юлдузлари бор бўлган Чили мундиалдан четда қолди. Сўнгги турни Бразилияда ўтказган чилилик футболчилар йирик мағлубият қабул қилиб олди. Бразилия мундиал чиптасига биринчи бўлиб эга чиққан бўлса-да, сўнгги турга қадар ҳужумкорликни сусайтирмади ва Неймар ватандошлари саралашни фақатгина 1 та мағлубият билан якунлади.
Луис Суарес, Эдинсон Кавани каби ҳужумчилари бор Уругвай термаси ҳам Россиядаги Жаҳон Чемпионатига ташриф буюради. Айнан шу футболчилар сўнгги турда гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, уругвайлик икки ҳимоячи автогол муаллифига айланди. Бироқ бу муваффақият учун тўсқинлик қилмади.

Бразилия—2014 кейин «Реал» сафига келиб қўшилган, ўтган вақт давомида ишлари у қадар юришмай, «Бавария»га ўтган Хамес Родригеснинг голи Колумбия термаси жонига оро кирди. Колумбияликлар сўнгги чиптани ўзиники қилиб олди.

Перу 5-ўринга эга чиқди. Улар саралашда Чили билан бир хилда очко жамғарди. Бироқ тўплар нисбати Перуда +1, Чилида эса -1. Агар чилилик футболчилар Бразилияда 0:3 ҳисобида эмас, ҳеч бўлмаганда 1 та гол фарқи билан мағлуб бўлганида ҳам, плей-офф йўлланмасига илиниб оларди. Ваҳоланки, томонларнинг ўзаро ўйинларининг ҳар иккисида ҳам Чили Перуни таслим қилган: 4:3 ва 2:1. Бироқ тўплар нисбати Перу фойдасига бўлди.
Перу эндиликда яримта чиптани 1 тага айлантириш учун Янги Зеландияга қарши саф тортади.
ЖЧ—2018. Саралаш
CONMEBOL. 18-тур
11 октябрь, чоршанба
Бразилия — Чили 3:0
Голлар: Паулиньо, 55 (1:0). Габриэл Жесус, 57 (2:0). Габриэл Жесус, 90 (3:0).
Эквадор — Аргентина 1:3
Голлар: Ромарио Ибарра, 1 (1:0). Лионель Месси, 12 (0:1). Лионель Месси, 20 (1:2). Лионель Месси, 62 (1:3).
Парагвай — Венесуэла 0:1
Гол: Анҳель Эррера, 84 (0:1).
Четлатишлар: Густаво Гомес, 90 (П). Викер Анҳель, 90 (V).
Перу — Колумбия 1:1
Голлар: Хамес Родригес, 56 (0:1). Паоло Герреро, 74 (1:1).
Уругвай — Боливия 4:2
Голлар: Гастон Силва, 24-авт (0:1). Мартир Касерес, 39 (1:1). Эдинсон Кавани, 42 (2:1). Луис Суарес, 60 (3:1). Луис Суарес, 76 (4:1). Диего Годин, 79 (4:2).
 

Манба: daryo.uz
Калит сўзлар: Ҳаммаси, термаси, Россияга, Месси, жойида, ва, боради, Аргентина

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар