Тошкент Гран-Присида муваффақиятли иштирок


дата 10 Октябрь 2017 09:29 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 22

  “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси якунланди.

Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган мусобақада дунёнинг 27 та давлатидан жами 183 нафар спортчи иштирок этди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритишди. Ягона олтин медални -70 кг вазн тоифасида татамига чиққан Гулноза Матниёзова тақдим этди. У финалда даниялик Эмилье Соокни мағлубиятга учратди.
-90кг вазн тоифасида Дилшод Чориев финалда тожикистонлик Камроншох Устапирёнга қарши жанг қилди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, спортчилар олтин очко учун баҳс юритишди. Афсуски, 10 дақиқадан ортиқ давом этган "golden score"да Чориев огоҳлантириш эвазига мағлубиятга учради ва якунда турнирнинг кумуш медали билан кифояланди.
-73кг вазн тоифасидаги Ғиёсжон Бобоев финалда қозоғистонлик Жансай Смагуловга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медали билан тақдирланди.
Болтабой Болтаев, Шарофиддин Болтабоев, Яҳё Имомов, Шерали Жўраев, Шарофиддин Лутфуллаев, Сардор Нуруллаев, Давронбек Сатторов, Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Бекмурод Олтибоев бронза медалига сазовор бўлишди. 
Фото: Olympic.uz
Исроил терма жамоаси 3 та олтин, биттадан кумуш ҳамда бронза медали жамғарган ҳолда, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кучли ўнталикка шунингдек, Мўғулистон, Польша, Қозоғистон, Словения, Озарбайжон, Беларусь, Австрия ва Тожикистон терма жамоалари кирди. Якунда жами 12 та терма жамоа делегациялари ҳисобида биттадан олтин медаль бўлди.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: Тошкент, Присида, муваффақиятли, иштирок, Гран

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар