Қойил, Исландия термаси Хорватия, Украина ва Туркияни ҳам "соя"да қолдирди!


дата 10 Октябрь 2017 08:35 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 133

Евро—2016 кашфиётларидан бири бўлган Исландия термаси ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритди. Саралашнинг сўнгги турида Косовони қабул қилган викинглар 2:0 ҳисобида зафар қучди.ало, 88 (2:2).

Исландия бунга қадар саралаш босқичини ҳеч қачон муваффақиятли босиб ўтмаганди. 350 минг етар-етмас аҳолиси бор мамлакат тарихда илк бор мундиалда тўп суриш бахтига эга чиқди. Улар бу йўлда Туркия, Украина, Хорватия каби Европанинг кўзга кўринган мамлакатларини ортда қолдириб кетди. Украина терма жамоаси эса Россия—2018 чиптасидан қуруқ қоладиган бўлди. Саралашнинг сўнгги турини ўз майдонида ўтказган жамоа хорватларга имкониятни бой бериб қўйди — 0:2. Шу тариқа хорватлар плей-оффда тўп сурадиган бўлди.
ЖЧ—2018. Саралаш
«I» гуруҳи. 10-тур
9 октябрь, душанба
Украина — Хорватия 0:2
Голлар: Андрей Крамарич, 62 (0:1). Андрей Крамарич, 70 (0:2).
Исландия — Косово 2:0
Голлар: Гилфи Сигурдссон, 40 (1:0). Йохан Гудмундссон, 68 (2:0).
Финляндия — Туркия 2:2
Голлар: Женк Тосун, 57 (0:1). Паулус Араюури, 76 (1:1). Женк Тосун, 83 (1:2). Йоэл Похянпало, 88 (2:2).
***
Евро—2016 да сенсацион юришни амалга ошириб, ярим финалга қадар етиб борган Уэльс терма жамоаси ЖЧ—2018 да иштирок этмайдиган бўлди.
Бен Дэвис, Жо Аллен, Эндрю Кинг, Аарон Рэмзи, Гарет Бэйл каби юлдузлари бор жамоа сўнгги турни Кардиффда Ирландияга қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Томонларнинг Дублинда кечган биринчи ўйинида ҳисоб очилмаганди — 0:0.
Мазкур ғалаба ирландларга плей-оффда ўйнаш имкониятини тақдим этди. Яъни, улар умидни сақлаб қолди. Ўз уйида Грузияни қийинчилик билан таслим қилган Сербия эса Россияга борадиган бахтлилар қаторига кирди.
ЖЧ—2018. Саралаш
«D» гуруҳи. 10-тур
9 октябрь, душанба
Сербия — Грузия 1:0
Гол: Александар Прийович, 74 (1:0).
Уэльс — Ирландия 0:1
Гол: Жеймс Макклин, 57 (0:1).
Молдова — Австрия 0:1
Гол: Луис Шауб, 69 (0:1).
Четлатиш: Артур Ионица, 55 (М).

Манба: daryo.uz
Калит сўзлар: ҳам, қолдирди, Қойил, Хорватия, Украина, Туркияни, термаси, соя, Исландия, да, ва

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар