Миср АР президенти ҳар бир футболчига 83 минг доллардан беради


дата 09 Октябрь 2017 13:26 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 124

ЖЧ—2018 нинг Африка қитъаси саралашида муваффақиятли иштирок этган Миср термаси Россия мундиалига йўлланма олди.

 
Мисрликлар сўнгги бор 1990 йил Италия мезбонлигида ўтган ЖЧда иштирок этган бўлиб, кейинроқ, АҚШ, Франция, Япония ва Жанубий Корея, Германия, ЖАР, Бразилия мундиалларида иштирок эта олмай келаётганди.
Навбатдаги муваффақият фиръавнлар мамлакатида катта воқелик сифатида нишонланмоқда. Мамлакат президенти Абдул-Фаттоҳ Ҳалил Ас-Сиси бунга сабабчи бўлган футболчиларни мукофотлашга қарор қилди. Унга кўра, Миср термаси сафида саралаш ўйинларида иштирок этган футболчиларнинг ҳар бирига 83 минг АҚШ доллари бериладиган бўлди. Бош мураббий Эктор Купер эса 500 минг доллар билан тақдирланади.
Жамоанинг ЖЧга чиқишида Муҳаммад Салоҳ катта рол ўйнади. Қизиқ томони, Миср сўнгги марта Жаҳон Чемпионатида тўп сурганида, Салоҳ ҳали туғилмаганди. 1992 йилда дунёга келган футболчи чорак аср яшабгина бош жамоасига байрам кайфияти улаша олди.
«Ливерпуль» ҳужумчиси бўлган Муҳаммад Салоҳ Миср термасининг сўнгги 18 та ўйинида 15 та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: daryo.uz
Калит сўзлар: ҳар, футболчига, президенти, Миср, минг, доллардан, бир, беради, АР

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар