Криштиану Роналду термаси учун гол уришда жаҳонда учинчи...


дата 08 Октябрь 2017 13:44 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 181

ЖЧ—2018 саралашининг Андоррага қарши кечган ўйинида гол урган Криштиану Роналду, Португалия учун киритган тўпларини 79 тага етказиб олди.

 
Бу жаҳон миқёсида учинчи кўрсаткич ҳисобланади. Ўз вақтида Замбия сафида тўп сурган Годфри Читала ҳам ватани жамоаси учун 79 та гол урганди. Роналдуда ундан ўзиб кетиш учун яхши имконият бор.
Бироқ пешқадамга айланиш учун бироз эрта. Бунинг учун Криштиану Роналду Португалия учун яна 30 та гол уриши керак бўлади. Эронлик Али Дайи жаҳонда тенгсиз экани билан ажралиб туради. У форслар учун жами 109 та гол урган ҳужумчидир.
Венгриялик Ференц Пушкаш 84 та гол билан иккинчи бўлиб турибди. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, Криштиану Роналду ЖЧ—2018 якунига қадар Пушкашдан ўзиб кетиши катта эҳтимол.
У ҳозиргача ЖЧ саралашларида 15 та гол урган Европанинг икки футболчисидан бири, иккинчиси польшалик Роберт Левандовски. Қайд этиш керак, фаолиятини давом эттираётган футболчилар статисикаси борасида Роналду яққол пешқадам.
Ироқлик Хусайн Саид 78 та гол билан рўйхатда бешинчи, футбол қироли сифатида тан олинган бразилиялик Пеле эса 77 та гол билан олтинчидир.

Манба: daryo.uz
Калит сўзлар: учун, учинчи, уришда, термаси, Роналду, Криштиану, жаҳонда, гол

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар