Андреа Пирло фаолиятини якунлашга қарор қилди


дата 08 Октябрь 2017 13:31 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 116

  Италия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 38 ёшли футболчи декабрда, «Нью-Йорк Сити» билан шартномаси ниҳоясига етгач, бутсаларини михга илишга қарор қилган.
«Вақтинг келганини тезда тушуниб етасан. Сенда ҳар куни жисмоний тайёргарлик бўйича муаммолар пайдо бўлади. Ҳар доимгидек, ўзинг хоҳлагандек шуғуллана олмайсан, чунки сенда қандайдир муаммолар пайдо бўлаверади.
Менинг ёшимда яхшиси тўхташ керак. Сен ҳеч қачон 50 ёшга киргунингга қадар футбол ўйнай олмайсан. Яхшиси бошқа бирор иш билан машғул бўламан», – деган Пирло.
Футболчилик фаолияти давомида Пирло Италиянинг «Брешия», «Интер», «Режжина», «Милан», «Ювентус» ва АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» жамоаларида тўп суришга улгурди.
Андреа олти карра Италия чемпиони (икки карра «Милан» ва тўрт марта «Юве» билан ), икки кара Италия кубоги («Милан» ва«Юве» билан бир мартадан) ва уч карра Италия суперкубогида («Юве» билан икки марта, «Милан» билан бир марта) зафар қучди .
«Россонерилар» таркибида Пирло икки карра ЕЧЛ ва УЕФА суперкубогида ғалаба қозонди. 2007 йилда шунингдек клублар ўртасидаги ЖЧда бош совринни қўлга киритди.
2006 йилда у Италия терма жамоаси билан бирга ЖЧ ғолибига айланди. 2012 йилда эса Италия терма жамоаси билан Европа чемпионатида кумуш медал соҳибига айланганди.

Манба: tribuna.uz
Калит сўзлар: қилди, қарор, якунлашга, фаолиятини, Пирло, Андреа

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар