Пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади


дата 05 Октябрь 2017 09:51 Пятница Посмотреть комментарии 0 Просмотров 134

  6-8 октябрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

Шу кунлари муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бўлиб ўтади. Мана бир неча йилдирки, юртимиз айнан куз ойларида ушбу Гран-При турнирига мезбонлик қилиб келяпти. Соврин жамғармаси 100 000 долларни ташкил этувчи мусобақада дунёнинг 30дан зиёд давлатидан сара полвонларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Терма жамоамиз аъзолари ҳам тўлиқ таркибда Тошкент Гран-Присида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Мусобақа регламентига кўра мезбон давлат ҳар бир вазн тоифасида тўрт нафар спортчи билан қатнашиши мумкин. 
Мусобақада юртимиз спорт шарафини Шарофиддин Лутфуллаев, Яҳё Имомов, Шаҳзод Собиров, Ғиёсжон Бобоев, Диёрбек Ўрозбоев, Шерали Жўраев каби кўзга кўринган спортчиларимиз ҳимоя қилишади. Эртага, 5 октябрь куни Тошкент Гран-Присига қуръа ташлаш маросими ҳамда матбуот анжумани ўтказилади. 6-8 октябрь кунлари эса белгиланган вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 

Манба: olamsport.com
Калит сўзлар: қилади, яна, Пойтахтимиз, нуфузли, мусобақага, мезбонлик, бир

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар