Амалдаги жаҳон чемпиони турнир ғолиби


дата 03 Октябрь 2017 09:41 Среда Посмотреть комментарии 0 Просмотров 31

  Англиянинг Мэн оролида шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди.

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтган опен-турнирда ҳамюртимиз, 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Швейцарча тизимда ўтказилган ушбу мусобақада жами 159 нафар шахматчи дона сурди.
Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, собиқ жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Вишванатан Ананд, умуман олганда, жаҳон рейтингининг юқори элитасидаги барча шахмат юлдузлари бор эди.
Рустам Қосимжонов сўнгги 9-партия учрашувида оқ доналарда ўйнашига қарамай, германиялик Фалько Биндрих қаршилигини енга олмади. Партия дуранг натижа билан якунланди. Ҳамюртимиз якунда 9 имкониятдан 6 очко жамғариб, рақиблари билан 15-18 ўринларни бўлишиб олди.  
Амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен 7,5 очко билан мусобақа ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони сўнгги турда асосий рақибларидан бири америкалик Фабиано Каруана билан дуранг ўйнади.
Вишванатан Ананд 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка айнан шунча очко тўплаган Каруана якун ясади. Карлсен турнир ғолиби сифатида 50 000 фунт стерлингга эга бўлди. Ананд 25 000, КАруана 12 500 фунт стерлинг миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. 

Манба: olamsport.com
Калит сўзлар: ғолиби, чемпиони, турнир, жаҳон, Амалдаги

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар