Қосимжонов Англиядаги турнирда


дата 30 Сентябрь 2017 11:57 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 115

  Шу кунларда Англиянинг Мэн оролида шахмат бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган опен-турнирда ҳамюртимиз, 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Швейцарча тизимда ўтаётган ушбу мусобақада жами 159 нафар шахматчи дона суряпти.
Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, собиқ жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Магнус Карлсен, умуман олганда, жаҳон рейтингининг юқори элитасидаги барча шахмат юлдузлари бор.
Турнир ғолиби 50 000 фунт стерлингга эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 25 000, учинчи ўринни эгаллаган шахматчи 12 500 фунт стерлинг миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади.
Рустам Қосимжонов кетма-кет 3 та партияда рақибларини мағлубиятга учратди. Тўртинчи партияда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан дуранг ўйнади. Кеча ўтказилган 7-партия учрашувида Қосимжонов франциялик гроссмейстер Лаурент Фрессине билан муросага келди.
Ҳозирча ҳамюртимиз 7 имкониятдан 5 очко жамғарган. Пешқадам Магнус Карлсен ҳисобида 6 очко бор. Демак, битта ғалаба турнир жадвалида катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.
7-тур натижалари: Карлсен – Видит дуранг; Каруана – Жонс 1-0, Вагнер – Накамура 0-1, Бациашвили – Эльянов 0-1, Затонских – Сутовский 0-1, Лендерман – Ананд, Адамс – Л’Ами, Қосимжонов – Фрессине, Раппорт – Свапнил, Мовсесян – Соколов партиялари дуранг билан якунланди.
7-турдан кейинги вазият: 1. М.Карлсен (Норвегия) – 6; 2-6. Ф.Каруана, Х.Накамура (иккиси ҳам АҚШ), П.Эльянов (Украина), С.Видит (Ҳиндистон), Э.Сутовский (Исроил) – 5,5; 7-21. В.Ананд, С.Свапнил (иккиси ҳам Ҳиндистон), М.Адамс (Англия), Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон), Р.Раппорт (Венгрия), С.Мовсесян (Арманистон), Хоу Ифань (Хитой), В.Акобян, А.Лендерман (иккиси ҳам АҚШ), Л.Фрессине (Франция), Н.Гранделиус (Швеция), Э.Л’Ами, И.Соколов (иккиси ҳам Голландия), С.Богнер (Швейцария), Ф.Биндрих (Германия) – 5.
8-тур жуфтликлари: Каруана – Карлсен, Накамура – Сутовский, Видит – Эльянов, Фрессине – Ананд, Гранделиус – Адамс, Л’Ами – Қосимжонов, Соколов – Раппорт, Биндрих – Мовсесян, Хоу Ифань – Богнер, Акобян – Лендерман, Свапнил – Шорт, Крамник – Сетураман.

Манба: olamsport.com
Калит сўзлар: Қосимжонов, турнирда, Англиядаги

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар