Ўзбекистон Иордания билан дуранг ўйнади


дата 23 Сентябрь 2017 10:21 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 60

  Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати саралаши доирасида "А" гуруҳ учрашувлари давом этмоқда.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи 4-турида Иордания ўсмирлар терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнгги туридан олдин ўз очколари сонини 7 тага етказди ва айни дамда гуруҳда тўплар нисбати бўйича Иордания терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.
Турнинг иккинчи учрашувида турнир мезбони Саудия Арабистони терма жамоаси Шри-Ланка билан тўқнашди ва 10:0 ҳисобида зафар қучди. 
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувида саралаш турнири мезбони Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Иордания – Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Дониёр Собиров, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов (Миржалол Қосимов, 90), Руслан Розиев (Мироншох Сатторов, 58), Жавоҳир Абдуалимов, Бобурмирзо Эргашев, Темур Мамасиддиқов, Бобур Собиров (Сардор Абдурашидхўжаев, 73). 
Турнир жадвали
Фото: ЎФФ
Келгуси учрашувлар
24 сентябрь, якшанба
Баҳрайн – Иордания 18:00
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони (Тошкент вақти билан соат 22:15)
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: ўйнади, Ўзбекистон, Иордания, дуранг, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар