Ашхободда Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари старт олди


дата 19 Сентябрь 2017 09:30 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 149

  Туркманистон пойтахти Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари ҳавоси билан нафас олмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. 

17 сентябрь кунининг асосий воқеаси – тантанали очилиш маросими бўлгани шубҳасиз. 



Ашхободдаги муҳташам Олимпия стадионига кўплаб мамлакатлардан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти, фахрий меҳмонлар, минглаб спорт ишқибозлари тўпланди. V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 


Ўз бағрига 45 минг кишини сиғдира оладиган аренада ҳақиқий байрамона кайфият ҳукм сурди. Спортчи ва мураббийлар, журналист ва кўп сонли чет эллик меҳмонлар бетакрор томоша шоҳиди бўлишди. 


Шоуни тайёрлаш учун масъул «Balich Worldwide Shows» компанияси президент Марко Балич эътироф этишича, томошада етти ярим мингга яқин ишжрочи, 200 созанда қатнашди, бетакрор замонавий технология воситалари қўлланилди. Ушбу компания авваллари Пекин ва Рио-де-Жанейро олимпия ўйинларининг очилиш маросимлари ва Сочидаги қишки ўйинларнинг ёпилиш маросимини тайёрлагани билан машҳур. 


Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Осиё ўйинларини расман очиқ деб эълон қилди. Стадион узра мезбон давлат байроғи кўтарилди. Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ барчани ушбу спорт байрами билан қутлади. Осиё ўйинлари мадҳияси янграб, Осиё Олимпия кенгашининг байроғи кўтарилди. 


Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида 60 дан зиёд мамлакатдан спортчилар иштирок этмоқда. Анъанага мувофиқ, стадионга иштирокчи давлатлар спорт делегациялари кириб келди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини баланд тутган спортчимиз – оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Улуғбек Алимов ва мамлакатимиз спорт делегациясини мухлислар олқишлар билан кутиб олишди. 


Стадионга делегациялар паради охирида мезбон давлат вакиллари кириб келишди. Сўнгра Туркманистоннинг тарихи ва бугунги салоҳиятидан ҳикоя қилувчи лавҳалар ҳамда санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочиларнинг куй-қўшиқлари янгради. Мезбон мамлакат спортчиси ва ҳаками анъанага биноан ҳалол курашишга ваъда бериб, қасамёд қилишди. 
 
 
Ниҳоят, Ўйинлар машъаласи ёқилди! Мусобақада Ўзбекистон делегацияси таркибида 189 спортчи – жаҳон ва қитъа чемпионатлари, турли нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришган тажрибали спортчиларимиз билан бирга ёш иқтидор эгалари спортнинг 20 тури бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 


Спортчиларимизнинг Ашхободда ўтказилаётган нуфузли мусобақага муносиб тайёргарлик кўришида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори муҳим омил бўлди. 


Демак, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари расман старт олди. Бугундан барча спорт иншоотларида мусобақалар эътиборимизни ўзига жалб этади. Ўзбекистонлик спортчилар бугун футзал, енгил атлетика, теннис, жиу житсу, муайтай, таэквондо, анъанавий кураш (классик усул) ва оғир атлетика бўйича беллашувларда ғолиблик учун кураш олиб боришади. 


Енгил атлетика, жиу житсу, таэквондо, анъанавий кураш ва оғир атлетика спорт турларида финал баҳслари бугуннинг ўтказилиб, айрим вазн тоифалар ва баъзи йўналишларда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистон делегацияси мусобақада 2 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза, умумий 13 та медаль билан 64 мамлакат орасида мезбон давлат – Туркманистондан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. 

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: ўйинлари, старт, санъати, Осиё, олди, иншоотлардаги, Жанг, ёпиқ, ва, Ашхободда

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Декабрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Андижон 0 0 0 0 0-0 0
2 Бунёдкор 0 0 0 0 0-0 0
3 Бухоро 0 0 0 0 0-0 0
4 Динамо 0 0 0 0 0-0 0
5 Локомотив 0 0 0 0 0-0 0
6 Машъал 0 0 0 0 0-0 0
7 Металлург 0 0 0 0 0-0 0
8 Навбаҳор 0 0 0 0 0-0 0
9 Насаф 0 0 0 0 0-0 0
10 Нефтчи 0 0 0 0 0-0 0
11 Олмалиқ 0 0 0 0 0-0 0
12 Пахтакор 0 0 0 0 0-0 0
13 Сўғдиёна 0 0 0 0 0-0 0
14 Шўртан 0 0 0 0 0-0 0
15 Қизилқум 0 0 0 0 0-0 0
16 Қўқон-1912 0 0 0 0 0-0 0
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар