Сузувчиларимиз қитъа чемпионатини 31 медаль билан якунлади


дата 13 Сентябрь 2017 09:32 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 89

  Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатининг сузиш баҳслари якунланди. 



Мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Хуршиджон Турсунов 50 метрга эркин сузиш бўйича ўтган баҳсларда барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди. Ушбу масофага хотин-қизлар ўртасида ўтган беллашувларда вакилларимиз Наталья Критинина ва Алёна Васильева бронза медаль билан тақдирланди. Эркаклар ўртасида мазкур масофага эстафета мусобақасида терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллади. 

200 метрга баттерфляй усулда сузишда спортчимиз Артем Козлюк кумуш медални қўлга киритган бўлса, 100 метр масофага чалқанча сузган Одилбек Юсупов ва Мафтунабону Тўхтасинова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. 

11 (2).jpg

 
Сузиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 олтин, 7 кумуш ва 11 бронза медали, жами 31 медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Осиё чемпионатининг сув полоси баҳсларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси Қозоғистон терма жамоаси билан 7:7 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Эртага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой вакиллари билан куч синашади. 

Манба: uza.uz
Калит сўзлар: қитъа, якунлади, чемпионатини, Сузувчиларимиз, медаль, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

Сузувчиларимиз Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

  Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар