Эркин курашчиларимиз ҳам Парижга йўл олишди


дата 24 Августь 2017 13:38 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 76

  Хабар бериб ўтганимиздек, 21 август куни Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди. 

Спорт мавсумининг энг нуфузли мусобақасида терма жамоамизнинг 11 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда. 18 август куни делегациямизнинг биринчи қисми, аниқроғи юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз Францияга жўнаб кетганди.  


Бугун энди эркин кураш бўйича терма жамоамиз ҳам Парижга йўл олди. Олимжон Ҳикматов ва Александр Недорезовлар бошчилигидаги терма жамоамиз таркибида Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг) лар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 
 
Бекзод Абдураҳмонов Францияга 15 августда етиб борганди ва машғулотларни ўша ерда давом эттирмоқда. Давид Модзманашвили эса Грузияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлаб, тўғри Парижга учади. Терма жамоамизнинг қолган тўрт нафар аъзолари - Нодиржон Сафаров, Ихтиёр Наврўзов, Умиджон Исманов ва Магомед Ибрагимовлар бугун Тошкент-Париж йўналиши бўйича жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди. 
 
Эркин кураш бўйича мусобақалар 24 августдан бошланади. Унгача эса жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилади. Биз ҳамюртларимизга омад ва муваффақиятлар тилаган ҳолда воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: ҳам, Эркин, Парижга, олишди, курашчиларимиз, йўл

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Октябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар