Дзюдо. Осиё чемпионатининг илк куни 8та медал!


дата 16 Июль 2017 13:23 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 139

  Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.

 
 
Қитъамизнинг 17 давлати дзюдочилари қаторида юртимиз спортчилари ҳам Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқишяпти. Кеча мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз аъзолари жами 8 та медал қўлга киритишди.
Шулардан иккитаси олтин медаллардир. Катталар терма жамоаси бош мураббийи Андрей Штурбабиннинг ўғли Артём -66 кг вазнда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди. Штурбабин ярим финалда япониялик Кенши Харада, финалда эса эронлик Алиризо Хўжастехни мағлуб этди.
Терма жамоамизга иккинчи олтин медални -73 кг вазнда татамига чиққан Мусо Собиров тақдим этди. У финалда мўғулистонлик Батболд Булганни муддатидан аввал мағлубиятга учратди.
Ҳамюртларимиздан Манучер Ширинов, Беҳруз Амандавлатов, Гулнур Муратбаева ва Санобар Султонова кумуш медални қўлга киритди. Кимё Марасулова ва Кемран Нуруллаев бронза медали билан тақдирланди.
Ҳозирча умумжамоа ҳисобида дзюдочиларимиз 8 та медал билан иккинчи ўринни банд этишган. Ҳисобида бизга нисбатан битта олтин медал кўп бўлган дзюдо ватани Япония терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Манба: olamsport.com
Калит сўзлар: чемпионатининг, та, Осиё, медал, куни, илк, Дзюдо

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар