Hua Shan Cup. Ўзбекистон U-15 жамоаси Хитойни кичик ҳисобда мағлуб этди


дата 16 Июль 2017 13:22 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 124

  Хитойнинг Вэйнань шаҳрида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Hua Shan Cup халқаро турнирининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

 
Ўзбекистон ўсмирлар термаси ушбу турда мезбон Хитой U-15 термасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди. Турнирнинг иккинчи ўйинида Япония ўсмирлар термаси 3:0 ҳисобида Чехияни таслим этди. 
Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Дилшод Нуралиев шогирдлари Чехия ўсмирлар терма жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Мусобақанинг сўнгги тури 17 июль куни бўлиб ўтади. Унда Нуралиев шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб борса, Хитой ўсмирлари Чехия билан куч синашади.
Hua Shan Cup халқаро турнири
Ўзбекистон U-15 – Хитой U-15 — 1:0
Гол: Жасур Жалолиддинов (11)
Ўзбекистон U-15: Мўминмирзо Қодиров, Ҳуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Темур Мамасиддиқов (Руслан Рўзиев, 89), Диёр Раҳмонбеков, Жасур Жалолиддинов, Мироншох Сатторов, Дониёр Собиров, Муҳаммадюсуф Носиров (Сардор Абдурашидхўжаев, 60 – Миразиз Саидов, 89), Игорь Чиркизов (Бобур Собиров, 82), Азамат Абдулҳалилов (Абдурауф Бўриев, 46).  
Хитой U-15: Гуо Тонг, Фан Руивей, Абуду Рехеман, Су Би, Жанг Синглианг, Гао Бахао, Ши Ян, Жанг Южие, Лианг Шаовен, Лю Сиангчен, Жин Йиханг.

 

Манба: the-uff.com
Калит сўзлар: ҳисобда, этди, Хитойни, Ўзбекистон, мағлуб, кичик, жамоаси, Shan

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар